Бойлик келтирувчи дуолар

Dating > Бойлик келтирувчи дуолар

Download links:Бойлик келтирувчи дуоларБойлик келтирувчи дуолар

This means that Yandex will not be able to remember you in the future. Шунинг учун ҳам афсун-дуолар матнида ҳар уч турдаги сажь намуналари қўлланилган. «Ё» ҳамда «т» товушларининг такрори афсун матнига ўзига хос таъкид ва ритмик изчиллик бағишлаб турибди.

Сажъи мутарраф талабларига кўра, сажъланувчи сўзлар вазнда тенг бўлмасалар ҳам, бироқ улар қофия унсурига-равийга эга бўладилар. Ҳамма дуоларни жамлаган зикр 103. Янги кийим кийганда 23. Бу эса келажаквазифаларимиздан ҳисобланади. Сайтимиз материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда бизнинг манзил кўрсатилишини илтимос қиламиз. Itʼs also possible that your computer has been infected with a Spambot virus thatʼs using your computer to gather information. «Ойна кўрсатар», болаларни бешикка солганда, шунингдек чироқ айлантиришда ўқиладиган афсун-дуолар ҳам шу турга мансубдир. Янги чиққан ойни кўрганда 62.

«Ё» ҳамда «т» товушларининг такрори афсун матнига ўзига хос таъкид ва ритмик изчиллик бағишлаб турибди. Лирик қисм эса тўрт қисмдан иборат деб кўрсатилади. Ташаҳҳуддан кейинги саловотлар 20.

Бойлик ва омад чақиришнинг 21 усули - Элат ва миллатларда алоҳидалашиш, ажралиш кучайиб кетди.

Мирзаева салима райимжоновна I. АПОТРОПИК қувловчи АФСУН-ДУОЛАР Бу хилдаги афсун-дуоларда сеҳр-жоду қудратига эга бўлган тумор, доира, пичоқ, йигна, туз, пиёз, саримсоқ, нон, исириқ, пул каби воситалар ёрдамида киши танасига кириб олган ёмон руҳлар қувилади. Афсун-дуолар ижроси пайтида афсун-дуолар турли туман пирларга, вали ва пайғамбарга мурожаат этилиб, олло-таолодан мадад тиланади. Масалан: кинна, бадик, кўз оғриғи, кўчирик, алас-алас каби афсунларни бунинг ёрқин намунасини кўриш мумкин. КАРТИК химоя қилувчи АФСУН-ДУОЛАР. Бу хилга турли аврашлар: уйқу олдидан, уйқудан сўнг, йиртқичларнинг оғзини боғловчи афсун-дуолар мансуб бўлиб, улар бизга қадар етиб келмаган, балки қолдиқ ҳолда етиб келган. «Ойна кўрсатар», болаларни бешикка солганда, шунингдек чироқ айлантиришда ўқиладиган афсун-дуолар ҳам шу турга мансубдир. Чунки уларнинг барчаси ёш куёв-келиннинг, чақалоқнинг зиён-заҳматлардан, инс-жинслардан, ёмон назарлардан химоя қилишга хизмат қиладилар. МЕТЕОРОЛОГИК коинот жисмлари, табиат ҳодисалари ҳақидаги АФСУН-ДУОЛАР. Бу хилдаги афсун-дуоларда табиат ҳодисалари, коинот жисмлари олдида узларини ожиз деб билган кишиларнинг раҳм-шавқат сўраб қилган илтижо-истаклари ўз ифодасини топган. Ёмғир чақириш, шамол тўхтатиш ёки шамол чақириш, дуолар шулар жумласидандир. Хуллас, ҳозиргача сақланиб қолган ўзбек халқ афсун-дуоларини асосий йўналиши ва бажарган вазифаларига қараб юқорида қайд этилган гуруҳларга бўлиш мумкин. Бироқ бу ўзбек халқ афсун-дуоларининг охирги таснифи дегани эмас. Кейинчалик олиб бориладиган изланишлар, янги топилган афсун-дуолар юқоридаги таснифини тўлдириш мумкин. Масалан, касб-кор билан боғлиқ, зиён-заҳмат етказишга хизмат қилувчи каби афсун-дуолар бўлиши мумкин. Бу эса келажаквазифаларимиздан ҳисобланади. ЎЗБЕК ХАЛҚ АФСУН-ДУОЛАРИНИНГ БАДИИЯТИ. Ўзбек халқ афсун-дуолари қадимги аждодларимизнинг табиат ҳодисалари, кишиларнинг сеҳр-жоду қудратларига ишонч-эътиқодлари натижасида вужудга келгандир. Шу боис афсун-дуоларга кишилар эстетик лаззат олиш истаги билан эмас, балки кундалик маиший эҳтиёж туфайли мурожаат этганлар. Масалан, кимдир қўзиқиб қолди, кимнидир бирор заҳарли жондор чақиб олади ва х. Мана шундай пайтларда кишилар чорасизликдан ота-боболари қачонлардир кашф этган ва сеҳр-жоду қудрати бор деб тахмин этилган айтимларга, хатти-ҳаракат ва нарсаларга мурожаат қилганлар. Маълум бўладики, халқ афсун-дуолари эстетик вазифа бажарувчи жанрлар бўлмай, балки соф маиший-амалий вазифа ўтовчи жанрлар ҳисобланади. Бироқ узоқ даврлар мобайнида такрор ва такрор қўлланиш оқибатида бу айтимлар муайян қатъий шаклларга келиб қолган. Узоқ вақтлар ўтиши натижасида айтимлар таркибида учрайдиган исмлар ҳам ўз тарихини йўқотиб соф бадиий тўқима образлар даражасига келиб қолган. Қолаверса, афсунлар матнидаги такрорлар, параллелизилар, бир хил маром ритм , синонимларидан фойдаланиш, боғловчиларнинг кўп қўлланиши ушбу матнларга муайян даражада ҳиссий таъсир кўрсатиш хусусиятини ҳам бағишлаганки, бу хусусият ҳам афсун-дуоларни фольклорнинг амалий вазифа ўтовчи жанрлари сифатида ўрганиш ҳуқуқини беради. Мана шу мулоҳазалардан келиб чиқилган ҳолда биз ишимизнинг мазкур бобида ўзбек халқ афсун-дуоларининг бадиий хусусиятлари ҳақида сўз юритишга ҳаракат қиламиз. Маълумки, «поэтика» термини икки маънода, яъни назария ва бадиийлик маъноларида қўлланилади. Худди шу маънода бошқа халқларнинг афсун-дуолари анча ўрганилган 2. Келтирилган адабиётлардан кўриниб турибдики, рус халқ афсун-дуолари турли жиҳатдан, поэтик табиати нуқтаи назаридан ҳам анча жиддий ўрганилган. Саримсоқовнинг бадик, кинна каби афсун-дуолар ҳақидаги тадқиқотидан бошқа бу соҳада қилинган махсус бирорта ҳам тадқиқот кўзга ташланмайди 3. Мана шу ҳолатни ҳисобга олиб биз қуйида ўзбек халқ афсун-дуоларининг бадийлиги ҳақида фикр юритишни лозим топдик. Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозимки, афсун-дуолар бадиияти масалалари ҳам ниҳоятда кенг қамровли масала бўлиб, у асл маънода афсун-дуоларнинг ҳам мазмуний жиҳатларидаги, ҳам шаклий жиҳатларидаги бадииятини қамраб олади. Бу икки жиҳатнинг барча муаммоларини ҳал этиш анча мушкул. Шуни ҳисобга олиб биз афсун-дуолар бадииятидаги уч масала ҳақида фикр юритишни лозим топдик. Булар, афсун-дуоларнинг композицияси, образлар тизими, шаклий хоссаларидан иборат. Бу уч масала афсун-дуоларнинг жанрий хоссаларини, образлар дунёси ва бадиий-тасвирий, бадиий-ифодавий хусусиятларини тўла ифодалай олади. Маълумки, афсун-дуоларнинг тузилиши кўпгина тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келади. Жумладан, рус олими Е. Кагаров афсун-дуоларни беш қисмдан иборат тузилишга эга деб изохлайди 4. Унингча, ҳар бир афсун-дуо қуйидаги қисмлардан: 1 худо ва пайғамбарларга мурожаат, улардан мадад сўраш, 2 эпик қисм, 3 лирик қисм, 4 мистик қисм, 5 якундан иборат. Эпик қисмнинг ўзи эса: 1 афсунхон томонидан қилинадиган хатти-ҳаракатга кўрсатма бериш; 2 дўқ-пўписа қилиш; 3 руҳларга мадҳ ва мақтовлар қилиш; 4 душманга, яъни ёмон руҳларга зарба бериш; 5 Беморга раҳм-шавқат уйғотиш; 6 илоҳий қудратга ишора қилиш; 7 ҳикоя қилиб бериш каби қисмлардан ташкил топган. Лирик қисм эса тўрт қисмдан иборат деб кўрсатилади. Афсун-дуолар тузилиши ва таркибий қисмлар юзасидан кузатишлар олиб борган З. Ильинскаялар эса халқ афсун-дуолари уч қисмдан-бошланма, эпик қисм ва тугалланма каби қисмлардан ташкил топган деб кўрсатадилар 5. Ўзбек халқ афсун-дуоларининг таркибий қисмлари ҳақида профессор Б. Саримсоқов ҳам алоҳида тўхталиб, уларнинг уч қисмдан: бошлама, баён қисми ва тугалланмадан иборат деб кўрсатади 6. Ўзбек халқ афсун-дуолари устида олиб борган кузатишларимиз танлаган материалларимиз шуни кўрсатадики, халқ афсун-дуолари асосан уч қисмдан-бошлама, баён қисми ва тугалланма каби қисмлардан ташкил топганлар. Агар бошламада афсунхон худога, пайғамбарга, авлиёларга, пирларга мурожаат қилиб, уларнинг мададига таяниб у ёки бу ишга қўл ураётганлигини маълум қилса, баён қисмида бевосита ёмон руҳларга мурожаат қилиб, уларни бемор танасини тарк этишга ундайди. Якунловчи қисмида эса яна илоҳий кучлар, пирларга шукроналар қилишиб, беморга соғайиб кетиш тилаклари билдирилади. Хулоса қилиб айтганда, афсун-дуолар тузилиши, уларнинг асосан уч қисмдан иборатлиги ҳақиқатга яқинроқдир. Балки ўтмишда ўзбек халқ афсун-дуолари ҳам Е. Кагаров кўрсатагнидек, мураккаб таркибий қисмлардан иборат тузилишига эга бўлгандир. Бироқ, даврлар ўтиши, моҳир афсунгарларнинг аста-секин йўқолиб ёки камайиб кетиши, афсун-дуолар матнларининг унутилиши оқибатида бизга қадар уч қисмдан иборат тузилишга эга бўлган материаллар етиб келган. Афсун-дуолар матнларининг таркибий қисмлари ва уларнинг бажаражак вазифаларини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, уч қисмдан иборат таркибий қисм қадим-қадимдан сақланиб, бевосита амал қилиб келаётган афсун-дуоларнинг узвий қисмлари бўлиб, уларсиз ҳар қандай афсун-дуолар таркибининг мураккаб қисмларига бўлиниши ҳақидаги қарашлар қандай матнларга асосланиши ана шу матнларни ижро этувчиларнинг профессионаллик даражалари, матндаги ҳар бир узвийнинг тарихан ишонарлилиги ёки ишонарли эмаслиги каби масалалар ҳам етарли текширилмаганлиги сабабли афсун-дуоларнинг таркибий қисмлари мураккаб эканлиги ҳақидаги фикрларга биз қўшила олмаймиз. Бинобарин, ўзбек халқ афсун-дуоларининг поэтикаси ҳақидаги барча фикр-мулохазаларимиз юқорида кўрсатилган уч қисм ҳақидаги қарашлардан иборат бўлади. Ўзбек халқ афсун-дуолари уч қисмдан ташкил топган экан, уларнинг ҳар бири қатъий ва ўзгармасдир. Аммо, афсун-дуоларягона бир жанрни ташкил этмай, аксинча, ягона вазифа ўтовчи, ҳар бири ўзига хос мазмуний қамров ҳамда бадиий хусусиятларга эга бўлган жанрлар туркумини ташкил этадилар. Уларнинг ягона вазифа ўташларига қараб барча афсун-дуоларни ташкил этувчи ўзвийларга жиддий диққат қилсак, барча афсун-дуолар ўз таркибидаги узвилар яхлитлиги билан бир бирларига боғлиқлик ҳам касб этганликларини кўрамиз. Масалан, ҳар бир афсун-дуо ижро этилиши уч нарсанинг мавжудлигини талаб этади. Биринчиси-муайян тартибда такрорланувчи хатти— ҳ аракат. Иккинчиси-айтилиши зарур бўлган барқарор матн, учинчиси-сеҳр-жоду қудратига эга деб тасаввур этилган нарсалар. Олимлар ўртасидаги ушбу узвлардан ҳар бири биринчи деган масалада ҳам ягона қараш йўқ. Саримсоқов каби тадқиқотчилар афсун-дуолар таркибидаги сўз, хатти-ҳаракат, сеҳрли буюмларнинг барчаси бирламчи, улар фақат биргаликдагина амал қилувчи узвлар ҳисобланадилар, деб қарайдилар 7. Познанский эса афсун-дуоларда хатти-ҳаракат бирламчи, сўз ва нарсалар сеҳр-жодуси иккиламчи, деган фикрни илгари суради 8. Албатта, афсун-дуоларнинг турли тараққиёт босқичларида бу узвларнинг бажарган вазифалари ҳар хил бўлган. Аммо умуман принцип нуқтаи назаридан қаралса, афсун-дуоларнинг вужудга келишида сўз, ҳаракат ва сеҳрли буюмларининг бир хил аҳамият касб этгани аниқ. Масалан, сеҳр-жоду қудратига эга деб билинган айланма ҳаракат, яъни бирор нарсанинг атрофида айланиш, ўз ҳолича сеҳрли ҳаракат ҳисобланади. Бироқ бу ҳаракат муайян матнларисиз ўзининг мазмунини, вазифаларини адо эта олмайди. Демак, сўз ва хати ҳаракат бирлашгандагина бир-бирларининг сеҳрли таъсир қудратини кучайтирадилар. Аммо шундай ҳолатларда ҳам бўладики, уларда хатти-ҳаракат ҳам, сўз ҳам ожизлик қилиб қолади. Бундай пайтларда афсун-дуоларнинг сеҳр-жоду кучи нон, пичоқ, қалампир, кўз тикан, кекса кишининг кийими, чорраҳа тупроғи, пул, майда тош, танга пул каби тарихан сеҳр-жодуга эга деб тасаввур қилинган нарсалар воситасида янада кучайтирилади. Чунки қадимги ота-боболаримиз сеҳрли буюмларни қай даражада моддий деб билсалар, кишилардаги турли касалликларни ҳам шу даражада моддий нарса сифатида тасаввур қилганлар. Демак, моддий нарсага моддий нарсанинг таъсири анча кучли ва фойдали бўлади. Мана шу мулоҳазалардан келиб чиқиб айтилса, афсун-дуолар ижроси пайтида иштирок этадиган барча узвлар тенг-ҳуқуқли ва бир хилдаги тарихий аҳамиятга молик. Хулоса қилиб айтганда, афсун-дуолар поэтикасини биз матн бадиияти, мазмун бадиияти жиҳатидан таҳлил этамиз, хатти-ҳаракат, буюмлар бадииятини текшириш бизнинг вазифамизга кирмайди. Шу боис афсун-дуоларнинг бу узвий бадиият масалалари ҳақида биз сўз юритмаймиз. Маълумки, афсун-дуолар ҳам қадимги инсонларнинг ўз саломатликлари, тинч ва осойишта ҳаёт кечиришлари йўлида олиб борган курашларини, хатти-ҳаракатларини, интилишларини акс эттиради. Бироқ бу кураш ва интилишлар ўз даврининг ҳукмрон дунёқараши, эътиқодий тасаввурлари доирасидан ташқарига чиқа олмаган. Мана шунинг учун афсун-дуолардаги образлар тизимида морфологик образлар жин, дев, пари, ёмон рухлар билан бир қаторда реал инсон образи афсун ўқийдиган шахс ёки бемор иштирок этади. Бундан ташқари афсун-дуоларда инсонга зарар етказган қорақурт, илон ёки ари, чаён каби газандалар билан бир қаторда кишиларга хайрихоҳ қалдирғоч образи ёхуд коинот жисмларидан оймомо образлари ҳам мавжудки, улар афсунлар таркибида муҳим магик вазифа бажарадилар. Ёмон рухлар ҳамма вақт кишиларга зарар етказишга, уларнинг соғлигига путур етказишга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ҳам кишилар бирор нарса билан касаллансалар, дарҳол бахши қўшноч , парихон ва азайимхонларга мурожаат этиб, улардан мадад тилаганлар. Чунки қадимда кишилар бундай шахсларда сўз ва жоду қудратини бениҳоя деб билганлар. Инсон танасидаги хасталикни эса улар ёмон руҳларнинг таъсирида кириб олган моддий нарса сифатида тасаввур қилганлар. Шу боис бахши қўшноч ёки парихонлар афсун-дуолари воситасида хасталикка буйруқ оҳангида мурожаат этиб, уларни бемор танасини тарк этишга даъват этганлар. Афсун-дуоларнинг ўзига хосликлари яна шунда кўзга ташланадики, уларда инсон танасига кириб олган хасталик ҳам моддий борлиқ, яъни жонли нарса сифатида тасаввур этилган. Бундай хусусият нафақат ўзбек, балки жуда кўплаб халқларнинг афсун-дуоларида ҳам учрайдиган типологик ҳодиса, саналади. Рус халқ афсун-дуоларини текширган В. Петров бу ҳақда қуйдагича ёзади. «Афсун-дуоларда хасталик моддий-мавжудот сифатида тасаввур этилади ва у инсонга ёпишиб олиб, уни қийнайди, емиради ва ейди» 9. Мана шундай тасаввурларга кўра, касаллик қадимги кишилар онгида фақат ё ҳайвонга, ё инсон қиёфасида тасаввур этилган. Афсун-дуолардаги касалликни қувиб чиқариш, ҳайдаш билан боғлиқ бўлган ундовлар, даъватлар бевосита ана шундай тасаввурларга асосланади. Шунинг учун ҳам афсун-дуоларда касалликни қувиш, уни бошқа нарсаларга ёки ўзга кишиларга кўчириш каби усуллар мавжуд. Демак, халқ афсун-дуоларидаги ёмон руҳларга, хасталикка қарши қўлланиладиган воситаларда сўзнинг сеҳр-жоду қудрати қаторига хатти-ҳаракат, магиккучга эга бўлган нарсаларнинг қўшилиши, энг аввало, афсун-дуоларнинг таъсир кучини орттиришдан иборат бўлса, иккинчи томондан, моддий тузилишига эга бўлган хасталикка бевосита моддий нарсалар орқали зарба беришдан иборат. Ўзбек халқ афсун-дуоларида кишиларга зиён етказувчи, унинг соғлигига зарар берувчи, барча ишларига халал берувчи образлар билан бир қаторда унга фақат кўмак берувчи, ишларида ома, сиҳат-саломатилк бахш этувчи оймомо, қалдирғоч, Сулаймон пайғамбар, Хизр каби хайрхоҳ образлар ҳам борки, улар қадимги аждодларимизнинг мифологик тасаввурлари, диний эътиқодлари заминида вужудга келиб, афсун-дуолардан мустаҳкам ўрин олгандир. Айрим афсун-дуоларда эса жаннат эшигини қўриқлаб турувчи шохли мифологик илон образи ҳам тилга олиниб ўтиладики, бу образ ота-боболаримизнинг нариги дунё, хусусан дўзах ва жаннат каби икки бир-бирига бутунлай зид бўлган маконлар ҳақидаги қарашлари билан алоқадор. Ўзбек халқ афсун-дуоларидаги мавжуд образлар бевосита ўзбек халқининг эмас, балки жуда кўплаб халқларнинг, айниқса Ўрта Осиё ва бошқа жойларда истиқомат қилувчи халқларнинг тафаккури маҳсулидир. Бу образларнинг ўзаро бир-бирига қарама-қарши бўлган томонлари ўртасидаги кураш ва зиддиятлар бевосита афсун-дуолар асосида ётувчи конфликтни ташкил этади. Бу конфликт ҳозир фан-техника тараққиёти натижасида бироз сустлашган, маълум даражада ишончсизлик туғдира бошлаган бўлса ҳам, бироқ моҳият эътибори билан афсун-дуолардаги доимий-абадий конфликтни ташкил этади. Юқоридагилардан ташқари афсун-дуоларда турли-туман азиз-авлиёлар, пайғамбарлар, пирлар ва руҳ-арвоҳларга ҳам ўрни-ўрни билан мурожаат этилади. Бироқ бу образлар шунчаки қайд этилиб ўтилганлиги учун ҳам, улар афсун-дуолар таркибида фаол ҳаракат этмайдилар. Натижада, улар афсун-дуолардаги мурожаат этилувчи, доим хайрхоҳ образлар сифатида афсунлар матнида барқарор сақланиб турадилар. Хуллас, ўзбек халқ афсун-дуоларидаги образлар тизими жуда кўп халқлар афсун-дуолари таркибидаги образлар тизими билан тарихий-типологик жиҳатларга, мазмун-моҳият жиҳатидан муштаракликларга эга. Бундай типологиянинг сабаби инсоният қайси ирқ, қайси уруғ ва қабила ёки миллатга мансублигидан қатъий назар, ўз тарихий тараққиётида муайян эътиқодий тасаввурлар босқичларини босиб ўтган. Мана шу босиб ўтилган умумий эътиқодий қарашлар системалари эса ўз-ўзидан тарихий типологияни келтириб чиқарган. Ҳозирга келиб турли халқлар. Элат ва миллатларда алоҳидалашиш, ажралиш кучайиб кетди. Натижада, ўтмишда барча томонидан бир хил тасаввур этилган ҳодисалар эндиликда ҳар бир ҳалқда алоҳида, ўзига хос талқин этилиб, ўзига хос тарзда қабул этилмоқда. Мана шунинг оқибатида ўзбек халқ афсун-дуолари таркибидаги образлар талқинида ҳам муайян фарқланишлар, хиралашишлар юз бермоқда. Фольклоршунослар ва этнографларнинг муқаддас вазифаси суниш томон бораётган халқ афсун-дуоларини тўплаш ва системали ўрганишдан иборат. Ўзбек халқ афсун-дуоларининг бадиияти ҳақида сўз юритилганда, уларнинг шаклий тузилишини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Чунки ҳар бир афсун-дуонинг оханги, ритмикаси, қофияланиш хусусияти, бадиий-тасвирий ҳамда ифода воситалари бевосита афсун-дуоларнинг шаклий тузилиши билан бевосита боғлиқликда воқеа бўлади. Мана шу мулоҳазадан келиб чиқиб биз ўзбек халқ афсун-дуоларининг шаклий тузилишидаги бадиияти ҳақида қуйида алоҳида тўхталишни лозим топдик. Насрий тузилишдаги афсун-дуолар ўзбек фольклорида катта ўрин эгаллайди. Чунки аксарият афсун-дуолар дастлаб насрда вужудга келиб, кейинроқ шеърий шакла касб этиши мумкин, қолаверса, ўзбек фольклоридаги деярли барча насрий шаклдаги афсун-дуолар ўзга тилларга мансуб материаллардан иборат. Бу нарса халқ афсун-дуолари учун қонуний ҳол ҳисобланади. Чунки, биринчидан, ўзга тилларга, айниқса кўпчилик учун тушунарли бўлмаган афсун-дуо матнлари узоқ яшовчан бўлиб, уларнинг таъсир кучи баланд бўлади. Мана шу нуқтаи назардан қаралса, ўзбек халқ афсун-дуоларининг жами ўзга тилларда ўтиб ўзлашгандир. Иккинчидан, афсун-дуолар халқнинг амалиётида, кундалик турмушида қўлланишга ихтисослашганлиги учун уларни қўллашда афсунларнинг мазмуни эмас, балки руҳий таъсир кўрсатиш кучи етакчи аҳамият касб этади. Насрий тузилишдаги афсун-дуоларнинг ўзларига хос ритмикаси, оҳанги, бадиий тасвир воситалари мавжуд. Масалан, бу хилдаги афсунларда сўз такрори устунлик қилади. Сўз такрори эса матнни бир-бирига нисбатан яқин ёки бутунлай тенг бўлакларга бўлиб ташлайди. Оқибатда, ҳар бир афсун матни ўзига хос ритмик наср намунасини юзага келтиради. Илон чаққанда ўқиладиган афсун матнига диққат қилинг: «Иннаҳума якудуна кайда, ваақуду кайда, памаҳлил кофируна, амҳилиҳум ривойда, бастам, бастам, мари, бастам! Бад кардам, бад кардам, бад кардам! » Келтирилган матнга диққат қилинса, кичик бир парчада ўн бир ўринда сўз ва гап такрори қўлланилган. Бундай такрорлар афсунгар ёки дуохон истаги билан эмас, балки киши танасига кирган илон заҳрини қувиб чиқаришга хизмат қилувчи таъкид, ундов , даъват руҳи билан афсун матнидан ўрин олган. Такрор амалий аҳамиятдан ташқари афсун-дуолар матнида бадиий санъат сифатида ҳам маълум вазифалар ўтайди. Чунки улар матнга муайян оҳангдошлик, уйғунлик, даъваткорлик, ритмик изчиллик бағишлайди. Дивваев томонидан қозоқлардан ёзиб олинган афсун-дуо матнидан келтирилган кичик бир парчага аҳамият берилса, унда такрорларнинг қай даражада муҳим роль ўйнаганлигини кўриш қийин эмас: «Арўсўнў, курўсўнў, мурўтўнў, чуртўнў, кўрганў, кўрўтканў чуя-чуя, чига-чига, бара-бара, дава-дава, ашўндау-бушундау, дариндау-мирандау, килгони, килу сасўр, барў-була, барў-була, исиндау, фишиндау, мандау, шимандау, чинў-чинў чнў бў, чни хожа, тнў би, худой башдан, ман жастан чиқа берсун, бари бошдан». Уч рақами эса халқнинг диний қадимий тасаввурлари тартибида сеҳр-жоду қудратига эга бўлган рақам саналади. Саримсоқовнинг хақли таъкидлашича бу рақам одамнинг вретикал тузилишига, яъни ер ости руҳлар дунёси ер ости тирик мавжудот дунёси , осмон илоҳий кучлар дунёси ҳақидаги тасаввурларга бориб боғланади. Шунинг учун ҳам кўп ишларни амалга оширишда кишилар уч марта уриниб кўрадилар. Биринчи, иккинчи уринишда амалга ошмаган ишлар учинчи уринишда амалга ошиши мумкин. Биринчи уриниш ер ости, иккинчи уриниш ер юзи, учинчи уриниш илоҳиёт билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам кўпинча учинчи уринишда қийин ишлар амалга ошади. Мана шунинг учун ҳам халқ ўртасида «Уч, учдан кейин пуч» деган мақол яратилган. Чунки учинчи уринишда ҳам омад келмаса, демак бу ишни илоҳий қудрат ҳам хушламаганлигини, қўллаб-қувватламаганлигини англатади. Мана шундан кейин кишилар учинчи уринишдан сўнг бу ишга ҳаракат қилмай қўя қолганлар. Халқ афсун-дуоларидаги уч марта такрорлаш ҳам афсундаги мазмуннинг даъваткорлигини, таъсир кучини, таъкидини алоҳида бўрттиришга хизмат қилса, иккинчидан, уч марта такрор илоҳий, ғайри табиий қудратнинг иродасини ифодалайди. Ана шу икки сабабга кўра, ўзбек халқ афсун-дуолари таркибида миқдорий такрорнинг уч такрор усули кенг истифода этилган. Насрий тузилишдаги афсун-дуоларда кенг қўлланилган бадиий санъатлардан яна бири сажь мусажжаъ ҳисобланади. Сажь ва унинг турлари, ўзбек фольклори ва ёзма насрида вужудга келиши тарихий тараққиёти Б. Саримсоқов томонидан батафсил тадқиқ этилганлиги сабабли 1 2 биз бу масалалар хусусида тўхталиб ўтирмаймиз. Маълумки, сажь уч хил кўрнишга: сажъи мутавозий тўлиқ сажь , сажъи мутараф қофияли сажь , сажъи мутавозин вазндош сажь эга. Уларнинг барчаси матнга ритмик изчиллик, оҳангдошлик ва кучли таъкид руҳини бағишлайди. Шунинг учун ҳам афсун-дуолар матнида ҳар уч турдаги сажь намуналари қўлланилган. Масалан, сажъи мутавозий тўлиқ сажь «Иннаҳумма якудуна, кайда, вааҳулу кайда, памаҳлил кофируна». Келтирилган мисолдаги «якудуна», «Кофуруна» сўзлари вазнда тенг бўлишлари билан бирга қофия унсури-равийда ҳам бир хилдир. Чунки уларда «н» ҳарфи равий ҳисобланади. Сажъи мутарраф талабларига кўра, сажъланувчи сўзлар вазнда тенг бўлмасалар ҳам, бироқ улар қофия унсурига-равийга эга бўладилар. Масалан, «Иннаҳума якудуна кайда, вааҳуду кайда, памаҳлил кофируна, амхилихум ривойда». Келтирилган парчалардаги «кайда», «ривойда» сўзлари ягона равийга «й» эга бўлсалар ҳам, бироқ, улар вазнда тенг келмайдилар. Шунинг учун ҳам сажъининг бу тури қофияда сажъ деб юритилади. Афсун-дуоларда ўни билан мутавозин вазндош сажъ ҳам қўлланилган. Масалан, «Иннаҳума, якудуна кайда». Келтирилган парчадаги «иннаҳума», «якудуна» сўзлари вазн жиҳатидан тенг бўлсалар ҳам ҳар иккала сўз ҳам тўрт бўғиндан ташкил топган , броқ уларда умумий равий йўқ. Хулоса қилиб айтганда, афсун-дуоларда сажъ санъати ва фарқ оҳангдошлик, равонликни таъминлашга, балки афсун-дуолар мазмунини таъкидлаш, улардаги даъваткорликни кучайтришга хизмат қилади. Насрий шаклдаги афсун-дуоларнинг бир қисмини диний афсун-дуолар ташкил этади. Бу дуолар эса бошдан-оёқ сажъ усулида яратилган. «Қуръон» ва бошқа муқаддас диний китоблардан келтирилган оятларда эса жънинг мукаммал намуналари қўлланилган. Масалан, ҳар бир шахс бирор иш қилишни хоҳласа ва шу яхши натижага олиб келадими ёки ёмон натижага-хуфтон номозидан сўнг бу дуони ўқиса, унга иш натижаси маълум бўлади «Оллоҳума инни асаликка би ҳаққи Муҳаммадин набийил уими ан тубаййина ма фи-замирим хайри ва салоҳи фа-арони байдан ва қадран ва мо ҳумратан ва мо саводан би раҳматика йо арҳамар-роҳимин. Чунки сажъ ва такрор фақат шаклий ҳодиса бўлмай, улар афсун-дуолар мазмунини, уларнинг вазифасини, амалий аҳамиятини таъкидлаш учун хизмат қилади. Ўзбек халқ афсун-дуолар шеърий шаклга ҳам эга. Бунинг сабаби шундаки, бу хилдаги дуолар халқ ўртасида узоқ вақт истифода этилганлиги сабабли изчил шеърий шаклга тушганлар. Шеърий шакл эса афсун-дуоларга ўзига хос оҳанг ритм ва таъсирчанлик бахш этган. Ўз-ўзидан маълумки, шеърий шакл муайян вазн ва қофияга таянади. Мана шу нуқтаи назардан қаралса, қорақурт чаққанда ўқиладиган қуйидаги афсун саккиз бўғинли бармоқ вазнида айтилган. Олагина-булагина, -8 Чақин-чуқур майдагина -8 Чўп бошида майдагина, -8 Қўй келади, қўзи билан, -8 Пайғамбардинг сўзи билан, -8 Арбайтиган олим ўзим, -8 Қўймайтиған золим ўзим, -8 Куф-суф, чиқ. Куф-суф чиқ -8 Саккиз мисрадан иборат бу афсун бандининг етти мисраси саккиз бўғиндан ташкил топган бўлса, саккизинчи мисраси афсуннинг асосий моҳиятини англатувчи нақорат сифатида олти мисрадан ташкил топган. Нақоратнинг бошқа мисраларидан вазн жиҳатидан фарқланиб туриши афсун моҳиятни, унинг вазифасини алоҳида таъкидлашга хизмат қилади. Саккиз бўғиндан ташкил топган мисраларда тароқлар тўртинчи бўғиндан кейинги нуқтага тўғри келса, олти бўғиндан иборат нақоратда эса туроқ учинчи бўғиндан кейинги нуқтага тушади. Афсуннинг иккинчи бандидаги вазн тузилишида бирор ўзгариш кўзга ташланади. Шунга қарамай афсунни ижро этиш жараёнида вазндаги камчилик, нуқсон у қадар сезилмайди: Ола гундол, бало гундол, Кал келди, кеди келди, Пайғамбардинг сўзи билан, Худойимнинг амри билан, Арбойтиған олим ўзим, Қўймайтиғон золим ўзим Куф-суф, куф-суф, чиқ! Иккинчи мисра вазни ҳам нақоратдаги мисрага ўхшаб олти бўғиндан ташкил топган. Шу боис унинг ижросида етишмайдиган икки бўғин камчилиги сезилмай кетади. Худди ана шу мисрада ҳам тўлароқ учинчи бўғиндан кейинги ўринга тушади. Биринчи банддаги мисраларда қофияланиш тартиби а, б-б, в-в, г-г тартибида бўлиб, иккинчи-еттинчи мисралар ўзаро тўлиқ қофия сойдагина-майдагина, кўзи-сўзи, олим-золим воситасида уйғунлашган бўлсалар, биринчи мисра кейинги мисраларга фақатгина қўшимчаси орқали уйғунлашган яъни оч қофия характерига эга. Иккинчи бандда эса биринчи ва иккинчи мисралар кейинги мисралар билан мутлақо уйғунлашмайди, учинчи ва тўртинчи мисралар эса оч қофия амри, сўзи воситасида, бешинчи ва олтинчи мисралар эса тўлиқ қофия олим, золим воситасида уйғунлашган. Вазн ва қофияланишда кўзга ташланган нуқсонлар жанр табиати, унинг амалий вазифа бажариши билан изоҳланади. Чунки афсунлар соф эстетик вазифа адо этувчи жанр эмас, балки бевосита амалий утилитар вазифа адо этувчи жанр саналади. Қолаверса, бу афсунларни шеърият қонун-қоидаларидан бохабар бирор шоир тўқигани йўқ. Улар афсун ва дуохонлар томонидан кўп йиллар мобайнида такрор ва такрор қўлланиш оқибатида шеърий шаклга тушган. Афсунлар вазни ва қофиядаги нуқсонлари ижро пайтида умуман сезилмай кетади. Қорақурт чаққанда ўқиладиган айрим шеърий афсунлар эса ҳам ички қофия, ҳам мисра охиридаги қофиялар воситасида уйғунлаштирилган. Масалан: Бийма кўр, бийрама кўр, -7 Ҳамдама кўр, жудама кўр, -8 Садима кўр, мадима кўр, -8 Олотой коржима кўр. Мазкур бандининг дастлабки уч мисраси ички тўлиқ қофия бийма, бийрама, ҳайдама, жудама, садима, мадима ҳамда «кўр» сўзининг такрори воситасида уйғунлашган. Бу уч мисра эса тўртинчи мисра билан уч қофия мадима-каржима ҳамда «кўр» сўзининг такрори орқали уйғунлашган. Бешинчи ва олтинчи мисралар ўзаро умумий қофиялар орқали уйғунлашмаган, уларнинг ҳар бири мустақил ички қофияга эга. Масалан, бешинчи мисра оч ички қофия бўжи-бошли , олтинчи мисра эса тўлиқ ички қофия сиздан-биздан воситасида уйғунлашган. Албатта, соф шеърият нуқтаи назаридан бу нарса кечириб бўлмас ҳол саналади, аммо халқ шеърияти, айниқса афсунлар шеъриятида бу у қадар катта нуқсон ҳисобланмайди. Чунки бу афсунларни бирорта истеъдодли шоир яратмаган, қолаверса, афсуннинг вазифаси шеър ўқиб киши ҳиссиётига таъсир кўрсатиш эмас, балки уни қорақурт заҳаридан омон сақлашдан иборат. Мана шу нуқтаи назардан қаралса, юқоридаги афсун вазн ҳамда қофиясидаги нуқсонлар, айниқса мисраларнинг ўзаро ички қофиялар воситасида, муайян бир тартибга тушмаган ҳолда уйғунлишиши афсуннинг таъсир кучини ошришга яхшироқ хизмат қилади. Ана шу мисраларнинг туроқларга бўлинишини олиб кўрсак, қуйидагича ҳолатни кўрамиз: Биринчи мисра: 3 Қ 4 Иккинчи мисра: 4 Қ 4 Учинчи мисра: 4 Қ 4 Тўртинчи мисра 3 Қ 4 Бешинчи мисра 4 Қ 4 Олтинчи мисра 4 Қ 4 Демак, вазндаги, қофиядаги уйғунликнинг муҳим ва барқарор бўлмасидаги афсунлар шеърияти учун қонуний ҳол саналади ва бу нарса маълум даражада бошқа халқлар афсун-дуолар поэзияси учун ҳам типологик ҳодисадир 1 4. Шеърий тузилишдаги халқ афсунлари ранг-баранг бўлиб, бу ранг-баранглик нафақат уларнинг мавзу доирасига, балки ритмикаси, вазн тузилиши, образлар тизими, қофия табиатига ҳам таалуқли. Масалан, янги ой чиққанда айтиладиган афсунларда кишилар ойга мурожаат қилишиб, ундан тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик тилашади: Қўл очиб омин денг, 6 Осмондаги ойга. Бундай ҳолат афсуннинг изчил ритмик тизимига тушганлигидан,унинг ижро пайтида бадиҳа йўли билан ижро этилганлигидан далолат беради. Вазндаги ноизчиллик эса мисраларнинг туроқ тузилишида ҳам акс этган. Биринчи ва иккинчи мисраларнинг туроқ тузилиши 3Қ3, 4Қ2 нисбатида бўлса, учинчи мисра 3Қ5, тўртинчи мисра 4Қ3, бешинчи мисра 4Қ3, олтинчи мисра 4Қ4, еттинчи мисра 4Қ3, нисбатига эга. Демак, афсун парчасининг беш мисрасида биринчи туроқ тўрт бўғиндан, икки мисрасидаги уч бўғиндан иборат. Бу нарса умуман мазкур афсуннинг ритмик тузилишида биринчи туроқ тўрт бўғиндан иборат бўлишлигина кўрсатади. Биринчи, тўртинчи,бешинчи ва еттинчи-жами бўлиб тўрт мисрада иккинчи туроқ уч бўғиндан, иккинчи мисрада икки, учинчи мисрада беш, олтинчи мисрада эса тўрт бўғиндан ташкил топган. Агар афсун ритмик жиҳатдан қайта тартибга солинса, умуман ушбу парчадаги иккинчи туроқ уч бўғиндан иборат тузилишга эга бўлиши, парчанинг ўзи эса етти бўғинли бормоқ вазнида бўлиши лозим. Энди ушбу таъминни афсуннинг кейинги қисми асосида таҳлил қилиб кўрайлик: Потиҳа торттим юзимга, 8 Умр бергин ўзимга 6 Потиҳа торттим юзимга, 8 Умр бергин балаларимга, 7 Потиҳа торттим юзимга, 8 Тинчлик бер элу юртга, 7 Потиҳа торттим юзимга, 8 Соғлик бер ота-онамга, 8 Омин, оллоҳу акбар. Уларнинг туроқ тузилиши: биринчи мисра 5Қ3, иккинчи мисра 3Қ3, учинчи мисра 5Қ3, тўртинчи мисра 2Қ5, бешинчи мисра 5Қ3, олтинчи мисра 3Қ4, еттинчи мисра 5Қ3, саккизинчи мисра 3Қ5, тўққизинчи мисра 2Қ5 нисбатидаги туроқ тузилишига эга. Маълум бўладики, биргина афсун матнининг иккинчи қисмида асосан 7-8 бўғинли вазн етакчилик қилади. Бундай вазн ўзгариши афсун матнидаги мазмун ўзгариши билан боғлиқ ҳолда юз берган. Агар юқоридаги парчада фақат ойга мурожаат қилиш ва умумий тилаклар тилаш устунлик қилган бўлса, кейинги тўққиз мисрада эса кишиларга соғлиқ, умр тилаш аниқ айтилган. Мана шунинг учун ҳам афсун вазнида бирор оғирлашиш, яъни бир бўғинга чўзилиш юз берган. Энди умуман афсун матнининг ҳар икки парчасидаги қофияланиш тартибига яхши назар солсак, қуйидаги ҳолат кўзга ташланади. Дастлабки етти мисрада умуман қофия йўқ. Барча мисраларни аффиксал-қўшимчаларга асосланган қофия оҳангдошлиги бирлаштириб турибди. Масалан, иккинчи ва олтинчи мисралар жўналиш келишиги қўшимчаси-га орқали, тўртинчи, бешинчи ва еттинчи мисралар-лик қўшимчаси орқали уйғунлашган. Кейинги тўққиз мисра эса фақат такрор сўзлар ва — га қўшимчаси воситасида оҳангдошлик касб этган. Ёзма адабиётлардаги шеърият талабаларига кўра, бундай такрорлар, хоҳ сўз ёки гап, қўшимча бўлсин, қофия сифатида тан олинмайди. Аммо туркий халқлар оғзаки шеърияти билан шуғулланган жуда кўп тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, шеърий мисраларнинг муайян ритмик ўрнида такрорланиб келувчи қандай сўз, қўшимча қофия вазифасини ўтайди 1 5. Қофия вазифасини ўтовчи оддий такрорлар туркий халқлар эпик поэзияси учун қадимий ва одатдаги хол экан, бу хилдаги қофиянинг шеърий шакилдаги афсунлар таркибида хозирга қ адар са қ ланиб қ олганлиги хал қ афсунларини жуда хам қ адимийлигидан далолат берибгина қ олмай, уларнинг эстетик вазифа эмас, балки Амалий вазифа ўташларини хам англатади. Шеърий тузилишдаги афсунлар орасида никоҳ тўйларидаги «ойна кўрсатар» маросимида айтиладиган халқ афсунлари ўзларининг ритмик табиати, қофияланишидаги алоҳидалиги билан ажралиб туради. Бундай афсунларда ҳар бир мисрадан сўнг «хуш келдингиз» ибораси такрорланиб келиб, афсунга алоҳида оҳангдорлик бағишлайди: Оптови бали-бали, 3Қ4қ7 Хуш келдингиз. Фақат етти бўғинли, нақорат вазифасини ўтовчи такрорланиб келувчи мисралар эса, фақат бўғинли икки туроқдан ташкил топган бормоқ вазнида яратилган. Етти бўғинли мисраларда оч қофия бали-бали, раҳбари, боқсин деб, юрсин деб ҳукмронлик қилсалар ҳам, улар такрорланиб келувчи сўзлар таъсирида яхшигина оҳангдошликка эга бўлганлар. Бу нарса «ойна кўрсатар» маросимининг қадимийлигидан поэтик жиҳатдан муайян ишловларга учраганлигидан, маросим таъсири туфайли бўлса керак, афсун матнининг ўзгартирилмай ижро этилишидан далолат беради. Бундай ҳолни никоҳ тўйларидаги «чироқ айлантирар» маросими пайтида айтиладиган афсунлар поэтикаси мисолида ҳам кўриш мумкин. Дастлабки икки мисра тўлиқ қофия чироқ-куроқ дан ва «айлансин» сўзининг такрори воситасида уйғунлашган бўлиб, кейинги тўрт мисра фақат тарорлар уйғунидаги орқали оҳангдошлик -дан айлансин касб этади. Еттинчи, саккизинчи мисраларида яна тўлиқ қофия ва ткрор иштирок этган бўлса, тўққизинчи,ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи мисралар ўзаро сўз такрорлари харжини берса айлансин воситасида оҳангдошлик касб этадилар. Ўн учинчидан, ўн еттинчи мисраларга қадар эса фақат «бўлсин» сўзининг такрори қофия вазифасини ўтайди. Маълум бўладики, афсуннинг фақат такрорлар воситасида оҳангдошлик касб этиши ҳам унинг нисбатан қадимийлигидан далолат беради. Афсун-дуорларнинг шеърий тузилиши, ритм товланишлари жуда бой. Бунинг сабаби халқ афсунларининг барчаси бир жанрга мансуб эмаслигидан, балки бир хил амалий вазифа адо этишган турли жанрларнинг йиғиндисидан, «афсун-дуо» атамаси жанрлар туркумини англатувчи атамадан иборат эканлигини англатади. Демак, афсун жанрларининг шаклий аломатлари уларнинг алоҳида-алоҳида эканликларини англата, уларнинг бир-бирига ўхшаш вазифалари барча афсун-дуоларни бажарадиган вазифалари нуқтаи назаридан умумлаштириб туради. Мана шу нуқтаи назардан уйқу олдидан ўқиладиган қуйидаги афсуннинг шеърий тузилишини таҳлил қилиб кўрсак, юқоридаги фикримиз тўла тасдиқланади. Афсун матни уйқунинг ярим ўлик ҳолат эканлиги, уйқудан соғ-омон уйғотган олло-таолога шукурлар қилиш мазмунини англатади, бироқ биргина матннинг ўзи икки хил ритм, икки хил вазн, икки хил қофияланиш хусусиятига эга. Кечаси кетиб, тонг отди, шукур, Уйқу кетиб, кўз очилди, шукур, Тушим келсин ўнгидан, шукур, Ишим келсин шу топдан, шукур, Уйқу ўлик, уйғотган эгамга, шукур, Тонг орттириб тургизган эгамга, шукур. Келтирилган олти мисралик банднинг дастлабки икки мисраси ўн, учинчи ва тўртинчи мисраси тўққиз, бешинчи ва олтинчи мисралари ўн икки бўғинли бармоқ вазнида яратилган. Бир банднинг ўзида 9, 10, 12 бўғинли вазнларнинг иштироки вазн жиҳатидан афсуннинг изчил эмаслигидан далолат беради. Бироқ унинг уч туроқдан иборат ритмик тузилишидаги уйғунлик вазндаги ҳар хилликни яшириб, матнга кучли уйғунлик бағишлаб туради. Ана шу матннинг туроқ тузилиши билан боғлиқ ритмик тузилиши қуйидагича: 5Қ3Қ2, 4Қ4Қ2; 4Қ3Қ2; 4Қ3Қ2; 4Қ3Қ5; 4Қ3Қ5; Агар биринчи мисрадаги беш бўғинли туроқ ҳисобга олинмаса, қолган беш мисранинг ҳам биринчи туроғи тўрт бўғиндан иборат. Иккинчи мисрадаги тўрт бўғиндан иборат иккинчи туроқ ҳисобга олинмаса, қолган беш мисра уч бўғиндан иборат тузилишига эга. Учинчи туроқ эса биринчи-тўртинчи мисраларда икки бўғиндан, бешинчи ва олтинчи мисраларда эса беш бўғиндан иборат. Бир туроқ устини доирасида 2-5 нисбатдаги, яъни уч бўғиндан иборат айрима фарқ бўлишига қарамай афсун матни ижросида ритмик изчиллик сақланади. Бунинг бош сабаби: биринчидан, матндаги дастлабки икки туроқнинг нисбатан эканлигида, иккинчидан, қисқа ва чўзиқ вазнли туроқлар мисра охирида муайян изчилликда, яъни дастлаб икки бўғинлилар, кейин беш ҳижолилар келган. Катта айримада икки хил туроқлар аралаш қўлланилмаган. Бу нарса ижрочи учун охирги туроқни истаган вақт, истаганча чўзиш имконини беради. Натижада, вазндаги айирма ижро пайтида сезилмай кетади. Энди худди шу афсуннинг иккинчи бандига аҳамият берсак, унинг тамоман ўзга вазн, ўзгача ритмига эга эканлигини кўрамиз: Ўнгим билан турдим, Ишим ўнгли бўлсин деб. Минг шукур дей худога, Насибам бутун бўлсин деб. Ушбу афсунни якунловчи тўртинчи бандининг биринчи мисраси олти, иккинчи ва учинчи мисраси етти, тўртинчи мисраси саккиз бўғинлидир. Демак, дастлабки мисра билан тўртинчи мисра ўртасида икки бўғин айирма мавжуд. Аммо ўртадаги икки мисра 2,3-мисралар бир хил етти бўғинли бўлиб, олти бўғинли мисра билан саккиз бўғинли мисралар ўртасидаги икки бўғин айирмани ўзаро яқинлаштириб, уйғунлаштириб туради. Банднинг ритмик тузилиши қуйидагича туроқ тузилишида ифодаланган: 4Қ2; 4Қ3; 4Қ3; 5Қ3. Кўриниб турибдики, дастлабки уч мисранинг биринчи туроғи тўрт бўғиндан, охирги мисра эса беш бўғиндан ташкил топган. Иккинчи туроғи эса, биринчи мисрадаги икки бўғинли туроқ ҳисобга олинмаса, аосан уч бўғиндан иборат. Маълум бўладики, биринчи мисра билан тўртинчи мисра ўртасидаги икки бўғиндан иборат вазндаги фарқнинг бир бўғини биринчи мисранинг иккинчи туроғида, тўртинчи мисранинг биринчи туроғида келиб, ижро ритмида «текислаб», яъни уйғунлаштирилиб юборилмоқда. Энди афсуннинг икки банди ўртасидаги вазндаги айирма сабабларига келганда шуни айтиш керакки, бу нарса кейинги тўрт мисрали банднинг афсунни якунловчи банддан иборат эканлиги билан, якунловчи банднинг эса ўзгача вазнга эга бўлиши лозимлиги, чунки унинг алоҳида оҳанг, алоҳида таъкид кучига эга бўлиши лозимлиги билан боғлиқдир. Мазкур афсуннинг қофияланиш хусусиятига келганда шуни айтиш керакки, афсундаги барча қофиялар оч қофия ва такрорлардан иборат. Дастлабки олти мисра а-а отди-очилди , б-б ўнгидан-топдан , в-в -ган эгамга —ган эгамга , яъни тартиб нуқтаи назардан маснавий шаклида қофияланган, иккинчи тўрт мисрали банд эса а-б, в-б, тартибида, яъни ғазалнинг матласидан,кейинги мисралардаги қ офияланиш тартибида қофияланган , аммо барча қофиялар оддий сўз такрорларидан ташкил топган. Хулоса қилиб айтганда, шеърий шаклдаги ўзбек халқ афсунлари аосан туркий тилдаги матнлардан ташкил топган бўлиб, бу нарса уларнинг узоқ қадимийлигидан дололат беради. Вазн, ритм тузилиши жиҳатидан қаралса, ўзбек халқ афсун-дуолари ранг-баранг бўлиб, бу ранг-баранглик уларнинг турли-туман ўрин ва вазиятларда, турлича мақсад ва вазифаларда қўлланилиши талаб ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиққан. Ўзбек халқ афсун-дуоларининг вазн, ритм тузилишини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ўзбек халқ афсун-дуоларигина эмас, балки умуман халқ поэзиясининг барча кўриниши ҳамда турлари ранг-баранг ритмик товланишларга, вазний имкониятларга, қофияланиш хусусиятларига эгалиги, махсус, жиддий тадқиқ этилишига муҳтождир. Халқ афсун дуолари фольклор жанри сифатида олиб қаралар экан, улар ўзига хос бадиий тасвирий, ифодавий воситалар, усулларга ҳам эгаки, улар ҳақида тўхталмай туриб афсун-дуонинг бадиияти ҳақида тасаввур ҳосил қилиб бўлмайди. Афсунларда кенг қўлланилган бадиий усуллардан бири миқдорий такрор усули афсун мазмунини, ундан кузатилган мақсадни таъкидлаш, бўрттириш учун хизмат қилади. Чунки миқдорий такрор афсунларда мурожаат қилинувчи объектнинг диққатини ўзига жалб этиш учун ҳам хизмат қилади: Алланг-салланг ола қурт, Бахри қора қорақурт. Ё к и: Ола ғундал,бало гундал ва к. Миқдорий такрор мурожаат қилинаётган объектга таҳлил солиш, унга буйруқ қилинувчи ўринларда ҳам қўлланилади: Чодирингни бузайин, Тирковингни бузайин. Ё к и: Мор-мор қилмасам, Зор-зор қилмасам. Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, миқдорий такрор асосида объектив дўқ қилиш ва уни ўзининг измига бўйсундириш ётса, афсунхон мадад сўраб мурожаат қиладиган пайғамбар, олло ёки бошқа пирларининг номлари афсуннинг таъсир кучини оширишга хизмат қилади. Айрим афсунларда образни, таъкидни кучайтириш икки-уч миқдорий такрор асосида эмас, балки кўп миқдорни англатувчи сўзларни келтириш ҳисобига амалга оширилади. Масалан, «Қулху оллоҳ минг-минг, оятул курси ҳазор-ҳазор ва х. » Хуллас афсундаги муайян образни кучайтириш афсуннинг аҳамиятини ошириш ики, уч ёки кўп миқдорий такрор усули воситасида амалга оширилади. Халқ афсунларининг оҳангдошлигини кучайтириш уларнинг ёдда қолиши осонлаштириш таъсир кучини орттришдаги муҳим фонатик воситаларидан бири аллитерация усулидир. Маълумки, аллитерация икки хил бўлади, яъни унлилар ва ундошлар аллитерацияси мавжуд. Ҳар икки хил аллитерацияда ҳам оҳангдошлик, афсуннинг таъсир қудрати кучли бўлади. Чунки бир хил товуш билан бошланган аллитерация киши диққатини кучли жалб этади: Масалан, қуйидаги афсунда мисра боши анафорик аллитерация мавжуд: Ола-була қўзичоқ, бурий-бурий, Ола кўзга оқ тушмас, бурий-бурий, Опа-сингил эл бўлмас, бурий-бурий, Қуйидаги афсунда эса «ё» ҳамда «т» товушларининг такрори афсун матнига муайян оҳангдорлик, таъкид руҳини бағишлаб турибди: Ётдим ётолоқ, турдим туғалоқ, Ётдим тинч, турай омон, Ётдим, ё обло, турдим иншолло, Ётдим, ё обло, сақлагайсан, ё олло. «Ё» ҳамда «т» товушларининг такрори афсун матнига ўзига хос таъкид ва ритмик изчиллик бағишлаб турибди. Хулоса қилиб айтганда, аллитерация халқ афсунларининг ташкил топишидан тортиб уларнинг ритмик ўзига хослигини таъминлашгача кенг қўлланилган. Чунки аллитерация айрим тадқиқотчиларнинг кўрсатишларича 1 6 қофиянинг юзага келишида муҳим роль ўйнаган фонетик санъатлардан бири ҳисобланади. Ўхшатиш халқ афсун-дуоларида қисман учрайдиган бадиий-тасвирий воситалардан саналади. У афсундаги муайян образнинг айрим сифатларини, белгиларини, хатти-ҳаракатини бошқа нарсага ўхшатиш орқали тасвирга аниқлик бағишлайди. Масалан, илон чаққанда айтиладиган афсуннинг бир вариантида А. Соибназаров вариантида илоннинг ранги, оёғи, думи кабилар ўхшатишлар воситасида тасвирланган ва бу тасвир кишида илонга нисбатан жирканиш ҳиссини янада кучайтиради: «Зард ҳасти залид, ранг ҳасту хумор, чолок пойу чолок дум, бастам, барбастам. » Салбий жиҳатдан ёмон нарсаларга ўхшатиб тасвирланган образга нисбатан беморда, яъни илон чаққан кишида салбий реакция қўзғалади. Мана шунинг натижасида унинг баданида илон заҳрининг тарқалиш секинлашади. Хуллас, ўхшатиш халқ афсун-дуоларида у қадар кўп бўлмаса ҳам, аммо баъзан-баъзан учраб турадиган бадиий санъат ҳисобланади. Афсунларда тасодифий қўлланилган сифатдошлар эпитетлар бўлмайди. Чунки афсунлардаги ҳар бир сўз, ҳар бир тафсил деталь каби сифатдошлар ҳам жанрнинг амалий мақсадига боғлиқ ҳолда танланади. Чунки эпитет, рус фольклоршуноси В. Пропп тўғри кўрсатганидек, нарсадаги асосий хусусиятни бўрттириб, аниқлаштириб кўрсатиш учун ҳаракат қилади ва у халқнинг ана шу нарсага бўлган ё салбий, ё ижобий муносабатини ҳам ифодалаб туради 1 7. Шунинг учун ҳам халқ афсунларида илонга, чаёнга нисбатан-сариқ, қорқуртга нисбатан-қора, кўзга тушган оққа нисбатан- «ола-була» каби киши руҳига таъсир этадиган сифатдошлар қўлланилган. Афсунларда қўлланилган эпитетлар яхшилик учун хизмат қилувчи нарса ва образларни мақташ, унинг яхши сифатларини бўрттириш учун хизмат қилади. Масалан, чақалоқни бешикка солганда айтиладиган қуйидаги афсун матнида бешик ясалган дарахт мақтови билан боланинг севимли бўлиши, бахтли умр ўтказиши сўралган. Қораолидандир бешиги, Қайрилиб олсин онаси, Тилла қамишдан бешиги, Товланиб олсин бувиси, Шафтолидандир бешиги, Шопиллаб ўпсин опаси. Жийда дарахтдан бешиги, Кўтара қолсин акаси. Кўриниб турибдики, бешик ясалган дарахт номининг бош ҳарфи билан уйғун ҳолда чақалоққа яқинлари қилган муомала, муносабат билдирувчи сўз олинган. Масалан, қораоли-қайрилиб, тилло-товланиб, шафтоли-шопиллаб ва ҳ. Бу нарса, яъни эпитетнинг бош товуши билан муносабат ифодаловчи сўзнинг бош товуши мослиги ўзаро бир-бирларини кучайтиришга хизмат қилади. Масалан, эпитет муносабатини ва аксинча муносабат эпитетни кучайтириш, бўрттириш, таъкидлашга хизмат қилади. Мана шу нарсанинг ўзи кўрсатиб турибдики, эпитет сифатлашлар халқ афсун-дуоларида кейин киритилган бадиий тасвирий воситалар эмас, балки жуда ҳам қадимий ҳодиса саналади. Шу боис эпитетларнинг афсунларда тутган мавқеи, бажарадиган ғоявий-бадиий вазифаси жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Баъзан афсунлардаги айрим эпитетлар шунчаки оддий сифатлашлардан иборат бўлмай, улар қадимги эътиқодий қарашлар билан боғлиқ тушунчаларни ифодаловчи сўзлардан, образлардан иборат бўлади. Улар афсунларнинг таъсир кучини орттиришга, афсунларга нисбатан бўлган кишиларнинг ихлосини, ишончини оширишга хизмат қиладилар. Масалан, ари чаққанда айтиладиган қуйидаги афсунда ана шундай сўзлардан бири иштирок этган: Замбуриман-зилолиман, Мурчайиман-миёниман. Дастак бура, дустак бура, Оқ илоннинг дами билан, Пайғамбарнинг сўзи билан, Куф-суф, чиқ, куф-суф, чиқ Келтрилган мисоллардаги оқ илон образига диққат қилинса, унинг афсун матнидан бекорга жой олмаганлиги маълум бўлади. Чунки оқ рангли илон бу мусулмон дунёсида кишиларга бахт, соғлиқ ва бойлик келтирувчи рамзий образ саналади. Уни кўп ўринларда Ҳазрати Хизирнинг зоолатрик ҳайвон, жондор қиёфасида намоён бўлиши ҳам деб талқин қилинади. У кишиларга фақат яхшилик келтириш учун хизмат қиладиган рамзий образ саналади. Шунинг учун ҳам афсунда оқ илонга мурожаат қилиб, ундан мадад тиланган. Хуллас, эпитетлар халқ афсунларида ҳам ғоявий ҳам бадиий вазифа ўтовчи бадиий восита саналган. Умуман олганда, халқ афсунларининг бадиияти ўзига хос бўлиб, уларни соф эстетик вазифа ўтовчи жанрларга тенглаштриб бўлмайди. Чунки афсунлар маиший амалий вазифа ўтовчи жанрлар туркумидан иборат. Шу сабабли афсунларнинг поэтика ҳақидаги мулоҳазаларимиз юқоридаги қайдлар билан чегараланади. Х У Л О С А Табиат кучларига қарши кураш чораларини аниқ билмаган ибтидоий аждодларимиз ўзи ва ўзгаларни ишонтирувчи турли-туман восита ҳамда усулларни кашф этди. Афсун-дуолар ҳам қадимги аждодларимизнинг ўзи ва ўзларини турли бало-офатлардан ҳимоя қилиш учун худоларга, азиз-авлиёлар руҳига илтижо қилиш эҳтиёжидан яратилган воситалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам халқ афсун-дуоларида ҳар хил руҳларга, табиат кучларига, минфологик персонажларга, кейинроқ яратилган афсун-дуоларда эса ёлғиз оллоҳга, пайғамбар ва авлиёларга илтижо қилиш руҳи устунлик қилади. Хуллас, ўзи ва ўзгаларни ёвуз кучлар хуружидан офат ва балолардан муҳофаза қилиш эҳтиёжи туфайли яратилган афсун-дуолар узоқ вақтлар мобайнида оғзаки яратилиш ва яшашлари туфайли муайян даражада бадиийлик унсурларини касб этган. Мана шу туфайли ҳам афсун-дуоларни фольклор жанрлари сифатида олиб қараш ва баҳолаш тўла илмий-назарий ҳамда амалий аҳамият касб этиши табиийдир. Афсун-дуолар халқ маиший, маънавий ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Афсунларни мавзу ва вазифадошлик нуқтаи назаридан тасниф этиш шуни кўрсатадики, улар, умуман олганда халқ ҳаётининг йигирмадан ортиқ соҳасида жуда кенг ва оммавий тусда истифода этиладилар. Аммо афсун-дуоларга нисбатан турли ғоявий муносабат туфайли уларнинг айрим намуналари унутилган ёки истифода этилмай қолганлар. Афсун-дуолардаги образлар силсиласи ҳам кескин икки қарама-қарши гуруҳга ажралади. Биринчи гуруҳ образлар инсонга барча юмушларда кўмак берувчи, уни ҳар хил хасталиклардан, офатлардан ҳимоя қилувчи яхши раҳмоний руҳлардан ёки азиз-авлиёлар образларидан иборат. Кишилар бирор хасталик ёки оғир ҳолатларга дуч келиб қолса, бевосита мана шу гуруҳ образлар мурожаат қиладилар. Шунинг учун ҳам улар бу хилдаги образларга мурожаатда чирйли сифатлаш эпитет лар, ташбеҳлар, муболағалар қўллайди. Иккинчи гуруҳ образлар эса инсонларга ёмонлик, бахтсизлик, хасталик олиб келувчи ёмон шайтоний руҳлардан иборат бўлиб, улар ўзларининг ёмон ният, мақсадлари туфайли кишиларнинг лаънат ва нафратларига сазовор бўладилар. Мана шу туфайли ҳам бу хилдаги образлар салбий руҳдаги сифатлашлар, ўхшатишлар, муболаға ва киноялар билан тавсифланадилар. Халқ афсун-дуолари, айрим муаллифлар айтганларидек, ҳеч қандай биологик нур тарқатмайдилар. Уларнинг таъсир кўрсатиш кучи энг аввало ўзи ва ўзгаларни руҳига таъсир кўрсатиш, ишонтира олишда кўзга ташланади. Бинобарин, афсун-дуолар қадимги аждодларимизнинг «рухий терапия»си руҳий даволаш воситалари ҳисобланадилар. Афсун-дуоларга ишониш, уларга турли ҳолатларда мурожаат қилиш халқ руҳий даҳосининг бу кашфиётини узоқ вақтлар мобайнида сақланиб қолишларини таъминлайди. Фольклоршунослигимизнинг муҳим вазифаси ҳам халқ афсун-дуоларининг нодир намуналарини тўплаш, уларнинг шаклий ва мазмуний хоссаларини, бадиий сўз сеҳрини ўрганиш орқали уларни унутилишдан сақлаб қолишдан иборат. Мазкур тадқиқотимиз ана шу йўлдаги дастлабки қадам, интилишлардан бири ҳисобланади.

Last updated